Давр билан ҳамнафас

    Янги тизим талабалардан кўпроқ мустақил таълим олишни талаб этади. Мустақил таълим фақат дарслик ёки ўқув қўлланмадан фойдаланиб тайёрланишни эмас, балки кўплаб ахборот манбаларини ўқишни тақозо қилади.

    Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 2 мартдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекис тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига биноан бу йил 1 апрелдан бошлаб олий таълим муассасаларида масофавий таълим платформалари ишга туширилди.

    Бундай платформалар, аввало, талабалар учун мутлақо янги форматда, яъни виртуал муҳитда таълим олиш имкониятини яратди. Ушбу тизим мамлакатимиз олий таълим муассасалари учун янгилик бўлгани сабабли қатор замонавий ло йиҳаларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатди. Шу боис, ушбу таълим платформасини яратиш жараёнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Биринчидан, барча олий таълим муассасаларининг масофавий ўқитиш платформаси яратилиб, вазирликнинг ягона порталига бирлаштирилди. Бу эса, ОТМларда масофавий ўқитиш сифатини таъминлаш жараёнини мониторинг қилиш, ўқув ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш имкониятини берди.

    Иккинчидан, ОТМларда ўқитилаётган 6 минг 102 та фан бўйича масофавий таълим ресурслари яратилди ва ҳар бир олий таълим муассасасининг масофавий ўқитиш платформасига жойлаштирилди.

    Учинчидан, таълим йўналишлари бў йича ўқув режасидаги, барча талабалар учун умумий бўлган фанлар асосида тайёрланган видеомаърузалар киритилди. Очиқ таълим ресурсларини яратиш учун TAS-IX тармоғида махсус видеопортал ишга туширилди. Ҳозирга қадар унга 400 дан ортиқ видеодарс жойланди.

    Тўртинчидан, талабаларнинг илмий ва ўқув адабиётларига эҳтиёжини таъминлаш ҳамда китобхонлик маданиятини ошириш учун электрон кутубхона портали яратилди. Ундан 100 га яқин аудиокитоб, замонавий ва классик адабиёт намуналари жой олди.

    Бешинчидан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда куннинг муайян вақтида фанлар бўйича теледарслар ўтказиш тизимли йўлга қўйилди.

    Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш учун олий таълим муассасалари умумий қиймати 2 миллион 300 минг АҚШ доллари бўлган саксон бешта замонавий сервер қурилмаси билан таъминланди. Интернет тезлиги 1 Гбит/секундгача оширилди.

    АҚШнинг Coursera ташкилоти билан ҳамкорликда Coursera платформасидаги жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва ташкилотларининг 430 йўналиш бўйича уч минг саккиз турдаги ўқув курсл аридан бепул фойдаланиш имконияти яратилди. Ҳозир икки мингдан ортиқ профессор-ўқитувчи ва талаба платформада рўйхатдан ўтиб, ўқув курсларида онлайн таълим олмоқда.

    Шунингдек, олий таълим муассасалари 195 та замонавий сервер, 9100 та компью тер қурилмаси ҳамда марказлашган маълумотлар маркази (Data-sentr) билан жиҳозланди. Тўққизта олий таълим муассасасида видео студия ҳамда 12 та ақлли аудитория ташкил этилди.

    Масофавий таълим сифатини таъминлаш учун олий таълим муассасалари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда алоқа каналлари бирдек тайёр бўлиши лозим. Пандемия туфайли таълим соҳасига масофавий ўқитиш элементларини киритиш жараёни тезлашди.

    Олий таълим муассасаларида янги ўқув йилидан кредит-модуль тизими жорий этилди. Хўш, бу нима беради?

    Аввало, янги тизим талабалардан кўпроқ мустақил таълим олишни талаб этади. Мустақил таълим фақат дарслик ёки ўқув қўлланмадан фойдаланиб тайёрланишни эмас, балки кўплаб ахборот манбаларини ўқишни тақозо қилади.

    Бугунги кунда таълим парадигмаси ўзгармоқда. Етакчи хорижий университетлар ҳам вариатив (гибрид шакл) таълим траекторияларини, масофавий курсларни, ўқитиш технологияларини тобора кенг жорий этмоқда. Пандемия шароитида мамлакатимиз ОТМлари ҳам маълум маънода дастлабки тажрибага эга бўлди.

    Талабалар учун имтиёзли интернет трафиги

    Масофавий таълим деган билан ҳамма талабалар ҳам интернетдан фойдаланишда бир хил имкониятга эга эмас. Бунга асосий сабаб интернет трафигининг нархи билан боғлиқ. Шу боис, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда юртимиздаги алоқа операторлари томонидан олий таълим муассасаларининг масофавий таълим платформалари ва ахборот тизимларига киришда бепул ва бошқа таълим ресурсларидан фойдаланиш учун алоҳида имтиёзли трафикларни тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.

    Жумладан, “Uztelekom” миллий оператори жисмоний ва юридик шахслар учун “Ta’lim” тариф режасини, шунингдек, махсус интернет-пакетлар тўпламини тақдим этди. “Mobiuz” мобиль алоқа оператори “Talaba+” имтиёзли тариф режасини ишга туширди. Ушбу тариф режасида олий таълим муассасаларининг масофавий таълим ресурсларидан фойдаланиш мутлақо бепул.

    Янги ўқув йилидан бошлаб масофавий таълим платформаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида барча олий таълим муассасаларидаги интернет тезлиги 50 Мбит/секунддан 1 Гбит/секундгача оширилди. Жумладан, “Ўзбектелеком” АК томонидан “МинВУЗ” тариф режалари тўпламига ўзгартиришлар киритилди. Амалдаги тариф режаларининг 1 Мбит/секунд интернет тезлигига тўғри келадиган нарх 61 минг 500 сўмдан 7 минг 500 сўмгача, яъни 8,2 баробар камайтирилди. Интернет тезлиги еттидан тўққиз баробаргача, TAS-IX ва UZ-IX тармоқларига уланиш суръати эса ўндан йигирма беш баробаргача оширилди.

    Ўтган йили карантин даврида битирувчи курс талабалари учун битирувмалакавий ишини онлайн ёқлаш, дипломни ҳам масофадан туриб олиш имконияти яратилди. Мамлакатимизда биринчи бор QR кодли дипломлар берилди.

    Барча маълумотлар электрон базада жамланади

    Яқинда Президентимиз раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш ҳақида ҳам сўз юритилди.

    Рақамли университет лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган “Олий таълим жараёнларини бошқаришда ахборот тизими” олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизимини рақамлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. У “Маъмурий бошқарув”, “Ўқув жараёни”, “Илмий фаолият” ва “Молиявий бошқарув ва статистика” ахборот тизимларини ўзига қамраб олади. Олий таълим жараёнини бошқаришда ахборот тизимини жорий этишдан бир нечта мақсад кўзланган.

    Олий таълим муассасалари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, тизимда ўқув, илмий, маъмурий ва молиявий жараёнларни автоматлаштириш, бюрократик тўсиқлар юзага келишининг олдини олиш ва молия вий харажатларни қисқартириш, талаба ва иш берувчи ташкилотлар ўртасида узвийликни таъминлаш шулар жумласидан.

    Лойиҳанинг "Ўқув жараёни" ва “Маъмурий бошқарув” ахборот тизимларининг дастлабки босқичи 20202021 ўқув йилида кредит-модуль тизимига ўтказилган 43 та олий таълим муассасасида тест режимида жорий этилмоқда.

    Ахборот тизимида олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари, бакалавриат, магистратура талабаларига оид маълумотлар акс этади. Ушбу тизим орқали ҳар бир талаба ўзининг профили орқали фанларнинг электрон ресурслари, дарс ва назорат жадвали, давомати ва ўзлаштириши тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин. Ушбу ахборот тизимини жорий этиш орқали 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналини бекор қилиш режалаштирилган.

    Масофадан малака ошириш мумкин

    Президентимизнинг 2019 йил 27 августдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шакллари амалиётга жорий этилди.

    Фармонга асосан, нафақа ёшидаги, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёл раҳбар ва педагог кадрлар учун қайта тай ёрлаш ва малака ошириш курслари масофавий шаклда амалга оширилади.

    Масофавий ўқитишнинг онлайн видео маъруза, онлайн маслаҳат, онлайн назорат шакллари 214 йўналишдаги ўқув режаси ва дастурлари асосида қайта кўриб чиқилиб, илғор хорижий тажриба билан такомиллаштирилди. Шунингдек, тингловчиларнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан вебинар маърузалар ташкил этилмоқда.

    Ҳозир 8 турдаги серверлар орқали видеоконференция ўтказиш, барча маълумотларнинг ҳар кунлик автоматлаштирилган захира нусхасини олиш хизматлари йўлга қўйилди. Веб-серверларда масофавий таълим ресурслари, электрон портфолио маълумотлари, медиапортал, маълумотлар базалари жойлаштирилди.

    Тингловчиларга қулайлик яратиш, видеомаърузалар каталогини юритиш учун медиапортал ишлаб чиқилди, унга видео маърузаларни жойлаштириш тартиби йўлга қўйилди.

    Илмий салоҳиятни оширишдаги пиллапоя

    “Илм-фан — 2020” миллий ривожланиш дастури доирасида Нидерландиянинг “Elsevier” компанияси қошидаги Digital Commons дастури кўмагида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг нуфузли илмий журналлари платформасини яратиш бўйича келишув имзоланди.

    “Elsevier” компанияси томонидан юртимиздаги олий таълим муассасаларининг 41 та илмий журналини ўзида бирлаштирган платформа яратилди. Унда холисона тақриз тизими конфигурацияси қўлланади. Илмий мақолалар муаллифлари ҳамда тақризчилари тўғрисидаги маълумотлар махфий сақланади.

    Мазкур платформанинг яратилиши мамлакатимиз олимлари илмий фаолия тининг жаҳон илм-фани билан интеграциялашувига хизмат қилади. Маҳаллий илмий нашрларнинг сифати ва рақобатбардошлигини оширади. Энг муҳими, халқаро талаблар асосида сифатли платформалар яратиш орқали Ўзбекистон Марказий Осиёдаги илмий ва таълим марказига айланиши йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди.

    Ҳамкорлик доирасида илмий журналлар муҳаррирларини тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва сертификатлаш ишлари олиб борилади. Нашрларнинг дизайни ва логотипи ишлаб чиқилади. ISSN талаб қилинадиган рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бажарилади ҳамда халқаро талаблар даражасида илмий мақолаларнинг рақамлашган архиви яратилади. Бу саъйҳаракатлар давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасалари раҳбарлари учун белгилаб берган тўрт устувор вазифанинг учинчиси — олийгоҳлар илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

    Юсуф АБСОАТОВ,

    олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates