Декларация асосида даромад солиғи тўлаши лозим бўлган фуқароларга СМС юборилмоқда

    Солиқ тўловчилар Солиқ кодексининг 393-моддасида кўрсатилган даромадлари тўғрисидаги жами йиллик декларацияни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-апрелидан кечиктирмай тақдим этиши ва ҳисобланган солиқ суммасини 1-июнидан кечиктирмай тўлаши белгиланган.

    Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, уларнинг уяли телефонларига декларация (мол-мулкини ижарага беришдан, нотурар обектлари ва 36 календар ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида ва чет элдан олган даромадлари) асосида ҳисобланган даромад солиғи тўғрисидаги маълумотлар СМС кўринишида юборилмоқда.

    СМС остида “Батафсил” ҳамда “Тўлаш” ҳаволаси бор. “Батафсил” орқали тўлов хабарномаси юклаб олинади. Тўлов хабарномасида фуқаронинг олган даромади, даромад солиғи қандай ҳисобланганлиги, солиқ ставкаси, ҳисобланган солиқ суммаси, солиқ органи масъул ходими алоқа рақами ва бошқа маълумотлар ўрин олган.

    “Тўлаш” босилганда эса “Солиқ” мобил иловаси жойлашган платформа очилади. Агар илова фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилган бўлса, илованинг “Солиқларни тўлаш” ойнасидан тўловни тез ва осон амалга ошириш мумкин. Ўрнатилмаган бўлса, платформа орқали юклаб олинади.

    Агар солиқ тўловчининг даромад солиғидан имтиёзи бўлса, “my3.soliq.uz” сайти орқали имтиёзини кўрсатган ҳолда жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни қайта ҳисобот шаклида тақдим этиши мумкин.

    Эътибор беринг: СМС Солиқ_уз манзилидан (Перфеcтум абонентларига 6079 рақамидан) юборилмоқда. Бошқа манзилдан юборилган СМСлар солиқ органига тегишли эмас.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates