“Дельта” коронавирусга қарши курашишда вазиятни қийинлаштирмоқда — ЖССТ

    COVID-19га қарши курашишда тест топшириш ҳамда вакцинация даражасининг пастлиги COVID-19га қарши курашишни қийинлаштирмоқда, деб ёзади focus.ua.

    Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирусга чалиниш билан боғлиқ деярли 4 миллионта янги ҳолат аниқланди. Жараёнлар шу тахлит давом этса, яқин икки ҳафта ичида умумий касалланганлар сони 200 миллион нафардан ошиши мумкин. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус ўз ҳисоботида қайд этди.

    “ЖССТ ташкилотининг беш минақасида сўнгги тўрт ҳафта мобайнида коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 80 фоизга, яъни икки бараварга ошди. Африкада бу вақт ичида ўлим кўрсаткичи 80 фоизга юқорилаган”, деб ёзди Гебрейесус. У бундай салбий кўрсаткичларга бугунги кунда 132 мамлакатга тарқалган “Дельта” штаммининг авж олаётгани ҳам сабаб бўлаётганини қайд этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates