Дидактик материаллар ва ўқув методик қўлланмалари тарқатилди

    Таълим 18 феврал 2022 4395

    Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат ва нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотларига дидактик материаллар ва ўқув методик қўлланмалари тарқатилди.

    Ушбу қўлланмалар асосида Нукус тумани, Тўрткўл, Амударё туманларида семинар-тренинг ташкил этилди.

    Семинар-тренингга Нукус туманидан 47 та, Тўрткўл туманидан 32 та ва Амударё туманидан 42 та мактабгача таълим ташкилотларидан педагог кадрлар қатнашди.

    Семинарда асосан дидактик материаллар ва ўқув методик қўлланмалардан педагог кадрлар амалиётда қандай фойдаланиши, 5 та марказнинг қандай ташкил этилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Иштирокчилар томонидан чет-тилида нашр этилган эртак китобларини қорақалпоқ тилига таржима қилиш бўйича ўзларининг таклифларни билдирди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates