Диёра «катта лейтенант», Улуғбек ва Светланага «лейтенант» ҳарбий унвони берилди

    «Париж-2024» Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирланди.

    Жумладан:

    • -52 кг вазн тоифасида дзюдо спорти бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси тарихида илк олтин медаль соҳибаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси лейтенант Диёра Келдиёровага муддатидан олдин навбатдаги «катта лейтенант» ҳарбий унвони ва «Тўмарис» кўкрак нишони билан;
    • -68 кг вазн тоифасида таэквондо спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси тарихида илк икки карра Олимпиада олтин медаль соҳиби, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик «лейтенант» ҳарбий унвони билан;
    • Таэквондо спорти бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси илк кумуш медаль соҳибаси, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси кичик сержант Светлана Осиповага ҳам бошланғич офицерлик «лейтенант» ҳарбий унвони ва «Тўмарис» кўкрак нишони билан;
    • Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришдаги фаоллиги ҳамда хамкорлиги учун Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел Афанасевич икки хонали уй билан;
    • -57 кг вазн тоифасида бокс спорти бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Cитора Шавкат қизи «Тўмарис» кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Бокс федерацияси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, бокс бўйича аёллар Бош мураббийи Элшод Расулов, Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Акмал Хасанов мудофаа вазирининг «Малакали устоз» кўкрак нишонига муносиб кўрилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates