Дональд Трампнинг ғалабасидан кейин Илон Маскнинг бойлиги 26 миллиард долларга ошди

    Америкалик миллиардер Илон Маскнинг бойлиги унинг Tesla компанияси акциялари ўсиши фонида 26,5 миллиард долларга (+10 фоиз) ошди, деб ёзади Bloomberg.

    Республикачи Дональд Трампнинг АҚШдаги сайловлардаги ғалабасидан сўнг қимматли қоғозлар нархи 15 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 289 долларни ташкил қилди.

    Илон Маскнинг умумий бойлиги 290 миллиард долларга етди, у Bloomberg миллиардерлар индексида биринчи ўринни эгаллади. Рейтингда иккинчи ўринда Amazon асосчиси Жефф Безос жойлашди, унинг бойлиги АҚШдаги президентлик сайловлари фонида 3 фоизга ошиб, 228 миллиард долларга етди. Oracle бош директори Ларри Эллисон (+5,4 фоиз) ва инвестор Уоррен Баффет (+5,4 фоиз) ҳам бойлиги ошган етакчилар қаторидан жой олди.

    Дональд Трамп АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди ва январь ойида президентликка киришади. Илон Маск уни сайлов кампанияси давомида фаол қўллаб-қувватлади ва уни молиялаштириш учун 119 миллион доллар ажратганди, деб хабар беради kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates