Дубайда таниқли ўзбек рассомининг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

    «Andakulova Gallery» галереяси 2023 йил 23 февралдан 20 апрелгача таниқли ўзбек рассомининг «Келажак хотираси» мавзусидаги асарлар кўргазмасини тақдим этади», деб ёзади журнал.

    Бирлашган Араб Амирликларининг оммабоп «Аравийский журнал» нашрида Дубайда таниқли ўзбек рассоми Жавлон Умарбеков асарлари кўргазмаси бўлиб ўтаётгани ҳақидаги мақола эълон қилинди.

    Унда қайд этишича, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина Бадиий академиялари аъзоси, Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбековнинг асарлари ватандошимиз Наталья Андақулова томонидан асос солинган Дубайдаги «Andakulova Gallery» санъат галереясида намойиш этилмоқда.

    «Andakulova Gallery» галереяси 2023 йил 23 февралдан 20 апрелгача таниқли ўзбек рассомининг «Келажак хотираси» мавзусидаги асарлар кўргазмасини тақдим этади», деб ёзади журнал.

    Мақолада таъкидланганидек, Н. Андақулова галереяси Марказий Осиё маданиятини акс эттирувчи Яқин Шарқдаги ягона галерея сифатида эътироф қозонган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates