Бунга технологик инновациялар ва энергия самарадорликни ошириш йўлидаги қатъий чоралар сабаб бўлиши мумкин.
Аэрогель иссиқликни мукаммал сақлайди. Бу нефть ва газ саноатида энергия сарфини камайтиришга ёрдам беради ва авиация ҳамда автомобиль ишлаб чиқаришда самарадорликни оширади. Аэрогель, шунингдек, шовқин изоляциясини яхши таъминлайди ва юқори ҳароратга бардош бера олади.
Хабарда келтирилишича, жаҳон аэрогель бозорида ҳажми бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси иккинчи ўринни қайд этмоқда. Бу бозор, айниқса, янги технологиялар фаол жорий этилаётган Хитойда ривожланган.
Саноатлаштиришнинг жадал ўсиши, урбанизация ва энергия тежовчи технологияларга эҳтиёж ортиб бораётгани минтақада аэрогелларга бўлган талабни кучайтирмоқда.