Қуввати 16 МВт бўлган ва Фусзян провинсиясининг (Хитой) қирғоқбўйи акваториясига ўрнатилган шамол турбинаси битта қурилманинг бир сутка мобайнида энергия ишлаб чиқариши бўйича жаҳон рекордини янгилади.
24 соат давомида максимал режимда узлуксиз ишлаган ускуна 384 минг 100 кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарди.
Мазкур қурилманинг баландлиги 152 метрни ташкил этади. Бу тахминан 50 қаватли тураржой биносига тенг, деганидир.
Ускуна 290 км/с тезликдаги шамолга ҳам бардош бера олади. Ҳар бир паррагининг узунлиги 123 метр, умумий оғирлиги эса 54 тонна бўлган ушбу шамол турбинаси бир йилда 36 мингта хўжаликни электр энергияси билан таъминлай олади.
Айни шу жиҳатлари билан у бугунги кунда дунёдаги энг қувватли ва ротор ҳажмига кўра, энг каттаси ҳам ҳисобланади. Уни шу йилнинг ёзида ўрнатишган эди. Турбина ҳар йили 66 миллион кВт⋅соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.