ДХХ Асака туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг бўлим бошлиғини қўлга олинди

    Ер майдонининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

    Асака тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари топшириғига асосан, унга тегишли чорвачиликка ихтисослашган МЧЖга узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонининг 50 сотих қисмини сотиш ҳамда туман кадастр бўлими орқали ушбу ер майдонининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

    Шунингдек, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тезкор тадбирда ушбу пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Ҳозирда Асака туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates