ДХХ наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйди

    Хавфсизлик 4 феврал 2023 1022

    Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи шахс билан Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудига яшириб кетилган 1 кг 841 гр «гашиш» моддасини қабул қилиб олгани аниқланди.

    Ушбу шахслар йўловчи автомашинада Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

    Бошқа бир ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қирғизистондан олиб келинган 964 гр «гашиш» моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинди.

    Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates