ДХХ Тошкент шаҳрида сифатсиз дори воситалари тўхтатиб қолди

    Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро 72 000 дона тиббий буюмларни 111 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 30 млн сўм олган вақтида ушланди.

    Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ва автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида, жами 240 млн сўмлик 29 хил номдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ва “Магникум”, “Релок”, “Дизентерон” ва бошқа шу каби 867 қути дори ва биологик актив қўшимчалар сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.

    “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” Давлат муассасасининг тегишли хулосасига кўра, мазкур дори воситалари сифатсиз ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.

    Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates