ДХХ туман прокурори ўринбосари ва Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходимини қўлга олди

    «Қамоқ» эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходими 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Аниқланишича, у Асака тумани прокурори ўринбосари орқали, мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида, қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига, айбланувчининг яқинларидан пул сўраган.

    Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди.

    Ҳозирда уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates