Исроилда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият туфайли Исроилда бўлиб турган ватандошларимизга бир қатор тавсиялар берди.

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

    Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга қуйидаги эҳтиёт яна бир бор чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

    1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланишни.

    2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришни ва Исроил фронт орти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонларига ўрнатишини.

    3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзи билан олиб юришни.

    Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.

    4. Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтинг ва жамоат жойларига ташриф буюришдан чекланишга чақирди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates