ДХХ: 4 та вилоятда коррупция ва фирибгарлик билан гумонланган шахслар ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент, Қашқадарё, Хоразм, Самарқанд вилоятларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда "Ўртачирчиқ тумангаз" газ таъминоти бош муҳандиси нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бинони газ тармоғига улаб бериш, техник ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоблагич ўрнатиш, газ қувурларини тортиш ва бошқа ишларни қилиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    "Ҳазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси" давлат унитар корхонаси мутахассиси Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни ўзининг мансабдор танишлари орқали Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.

    Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мутахассис 3500 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланди.

    Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Боғот тумани бўлими мансабдор шахси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини қайта тиклаб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ҳамда 1.200.000 сўм олаётган вақтда Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

    Хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони мазкур бирлашмага ишга қабул қилиш эвазига 1500 АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан 2024 йилнинг июнь ойида Туркия давлатидан олиб келинган қиймати 850 млн. сўмлик товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим бўлган давлат божларини божхона идораларидаги танишлари орқали тез ва арзон нархларда божхона юк декларациясини расмийлаштириб берганлиги эвазига 1300 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1100 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.

    Шунингдек, мазкур ишга алоқадор бўлган, Самарқанд вилоят божхона бошқармасига қарашли божхона постларидан бирининг бошлиғи ҳам 200 АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates