Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан “Ҳудудгазтаъминот” Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “O.A.” МЧЖ раҳбари У.О. тумандаги “Энам яхши” қишлоғидаги нотурар бинода оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2 млн. 200 минг куб. метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,4 млрд сўм зарар етказгани аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.