Дзюдочиларнинг янги рейтинги эълон қилинди

    Грузия пойтахти Тбилисида бўлиб ўтган “Катта дубулға” турниридан сўнг  IJF (International Judo Federation) дзюдочиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бизнинг айрим ёш дзюдочиларимиз мавқеларни бироз мустаҳкамлаб олишди.

    Жумладан, Камрон Нуриллаев Тбилисида кумуш медалга сазовар бўлгач, Олимпиадага йўлланма берувчи рейтингга яқинлашди. У ўз категориясида яна бир пағона кўтарилса, лицензия эгаси бўлади.

    Айни пайтда дзюдочиларимиз ҳолати қуйидаги кўринишга эга:

    Эркаклар:

    – 60 кг:
    1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 7350 очко
    5. Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 5243 очко (йўлланма зонасида)
    24. Диёрбек Ўразбоев – 2416 очко (йўлланма зонасида)
    30. Камронн Нуриллаев – 1465 очко (йўлланма зонасида эмас)

    – 66 кг:
    1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5891 очко
    12. Сардор Нуруллаев – 3966 очко (йўлланма зонасида)
    35. Шахрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида эмас)

    – 73 кг:
    1. Соичи Хашимото (Япония) – 7639 очко
    7. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 4244 очко (йўлланма зонасида)

    – 81 кг:
    1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 7054 очко
    7. Шарофиддин Болтабоев – 4681 (йўлланма зонасида)
    25. Камолиддин Расулов – 2332 (йўлланма зонасида)

    – 90 кг:
    1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 8311 очко
    14. Давлат Бобонов – 3945 очко (йўлланма зонасида)

    – 100 кг:
    1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 6848 очко
    16. Муҳаммадкарим Хуррамов – 3317 (йўлланма зонасида)

    +100 кг:
    1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6423 очко
    18. Бекмурод Олтибоев – 3102 очко (йўлланма зонасида)
    34. Алишер Юсупов – 1628 очко (йўлланма зонасида эмас)

    Аёллар:
    – 52 кг:
    1. Амандин Бушар (Франция) – 8955 очко
    27. Диёра Келдиёрова – 2367 очко (қитъавий квота)

    – 70 кг:
    1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 6678 очко
    27. Гулноза Матниязова – 2752 очко (қитаъвий квота)

    Эслатиб ўтамиз, рейтинг очколар йиғиш жорий йилнинг 28 июнь куни ниҳоясига етади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates