Лого Лого-пв-уз

    E-commerce нима ва унда қандай иштирок этилади?

    2022 йил 29 сентябрда Президент “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунни имзолади, у 2022 йил 31 декабрда кучга киради. Ушбу санага келиб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қонунга мувофиқлаштирилиши керак.

    Рукндаги биринчи мақолада Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси Музаффар Аъзамов электрон тижорат нима экани, соҳада қандай муаммолар мавжуд экани ҳақида сўз юритади.

    Электрон тижорат – товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тадбиркорлик фаолияти доирасида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдо майдончаси орқали тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган олди-сотдиси (29.09.2022 йилдаги ЎРҚ-792-сон Қонун).

    Электрон тижорат одатдаги, айтайлик, анъанавий тижоратдан атиги учта жиҳати билан фарқланади.

    Биринчиси – битимлар масофадан туриб тузилади.

    Иккинчиси – онлайн битимни ёпиш учун одатдагисига қараганда анча кўп вақт талаб этилади.

    Учинчиси, фикримча, энг муҳими, – яширинча, яъни солиқ органларида ҳисобга олинмай, маблағларни инкассация қилмай ёки очиқчасига, яъни қонуний равишда, қонунчилик талабларига риоя этиб ишлайдиган бизнес онлайн савдода энг кўп самарага эришади. Электрон тижорат ҳам шундай ишлайди, битта битимни лозим даражада расмийлаштира оладиган, бошқасини эса расмийлаштира олмайдиган анъанавий савдодан унинг фарқи шунда. 

    Маълумот учун: халқаро маркетплейслардаги сотувчиларнинг 50%идан ортиғи кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳисобланади, табиийки, ушбу савдодан барча солиқларни тўлайди.

    Қонунчилигимизга кўра, электрон тижорат иштирокчилари – электрон тижоратда товарларни (улгуржи ёки чакана) сотувчи, хизматларни етказиб берувчи ёки ишларни бажарувчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахслар, шунингдек электрон тижоратда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидори, истеъмолчиси сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахслар (ЎРҚ-792-сон Қонуннинг 8-м.).

    Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам электрон тижорат иштирокчилари бўлиши мумкин.

    Айни пайтга келиб e-tijorat.uz миллий реестрида 218 та корхона рўйхатдан ўтказилган, бироқ бу электрон тижорат билан шуғулланувчиларнинг жуда оз қисмини ташкил этади. Бизнесменлар реестрда рўйхатдан ўтмаслигининг объектив сабаби бор – муайян тадбиркорлик субъекти электрон савдо билан шуғулланишини, қандай айланмалар ўтишини, қандай товарлар, ишлар ёки хизматларни реализация қилишини тез, осон ва тушунарли тарзда аниқлаш имконини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

    Илгари Президентнинг 14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарори 8-бандида Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрини юритиш ҳақида кўрсатма берилган эди. Унга товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали сотишдан олган даромадлари умумий сотиш ҳажмининг камида 80%ини ташкил этувчи субъектлар киритилган. Миллий реестрга киритилган иштирокчилар 4% ўрнига 2% ставкада ягона солиқ  тўловчилари деб ҳисобланган.

    Сўнг ушбу норма бекор қилинган, бироқ унинг ўрнига Солиқ кодексига бошқа норма киритилган, унга кўра электрон савдони амалга оширувчи солиқ тўловчилар одатдаги 15% ўрнига 7,5% ставкада фойда солиғини (337-модда) ва 4% ўрнига 2% ставкада ягона солиқ тўловини (467-модда) тўлайдилар. 

    Бироқ, кўп корхоналар ушбу реестрда рўйхатдан ўтмайди ва Солиқ кодексининг кўрсатилган нормаларидан фойдаланмайди, сабаби солиқ текшируви давомида корхона ҳисобот даврида электрон савдо билан шуғулланганини исботлай олишига имкон берадиган НҲҲ мавжуд эмас. Тадбиркор солиқ текшируви давомида солиқ ставкасини пасайтирувчи нормани қўллаш асослилигини исботлай олмаса, бутун суммани, шунингдек ҳисобланган жарима ва пеняни тўлашга мажбур бўлади, бу бизнес ўз фаолиятини давом эттиришини таҳдид остига қўяди.

    Натижада соҳадаги 1-муаммо ва унинг ечимини кўриш мумкин. Муайян корхона электрон тижорат иштирокчиси деб ҳисобланишини осон, тез ва оддий аниқлаш, электрон тижорат билан шуғулланувчи корхоналар айланмаларининг солиқ ва статистика ҳисобини юритиш имконини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш зарур.

    Ушбу ҳужжат билан қуйидагилар ҳақида баҳоловчи эмас, балки ишончли ва долзарб маълумотларни олиш мумкин бўлган усуллар белгиланиши керак:

    электрон тижорат билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг сони;

    улар ҳисобот даврида реализация қилган товарлар, хизматлар ва ишларнинг ҳажмлари;

    электрон тижорат иштирокчилари қабул қилган нақд ва нақдсиз маблағларнинг ҳажмлари;

    электрон тижорат иштирокчилари тўлаган солиқлар ва йиғимларнинг ҳажмлари.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates