24 апр 2025
04:14

    ЕИ – Марказий Осиё биринчи саммити Ўзбекистонда ўтади

    Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен 3-4 апрель кунлари мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси хабар қилди.

    Маълумки, ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги биринчи саммитга Ўзбекистон Республикаси мезбонлик қилади. Анжуманда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари ҳам иштирок этади.

    – Мазкур тадбир ЕИ учун минтақа билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган манфаатни ҳимоя қилиш имкониятидир, – дейилган ахборотда. – Геосиёсий вазият тез ўзгараётган ҳозирги шароитда, хусусан Россия – Украина уруши, Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар аснсоида ЕИ ва Марказий Осиё муносабатлари стратегик жиҳатдан тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

    ЕК раҳбари Антониу Кошта айни пайт тартибсизлик ва бўлиниш кучайган дунёда яшаётганимизни эслатаркан, ЕИ учун ягона тўғри йўл мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш орқали тинчлик ва фаровонликни таъминлаш эканини таъкидлаган.

    – Кўп қутбли дунё шароитида янада фаол ва анқи мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик зарур, – дейди у. – I ЕИ – МО саммити халқаро ҳуқуқ мезонига тўлиқ риоя қилган ҳолда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш йўлидаги шерикликни мустаҳкамлашга нисбатан қатъий қарашимизни тасдиқлайди.

    Сўнгги йилларда ЕИ ва МО юқори даражадаги муносабатни фаоллаштирди. 2022 йил октябрда Қозоғистон, кейинги йил июнда Қирғизистон етакчилар учрашувини ташкил этди. Вазирлар даражасида ҳам қатор музокаралар ўтказилди. 2023 йил Люксембургда томонлар алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қўшма “Йўл харитаси”ни қабул қилди. Ушбу ҳужжатда минтақалараро мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ҳаракат йўналишлари, шунингдек олий даражали саммит ўтказиш мажбурияти ҳам белгиланган.

    2025 йил 4 март куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи – Марказий Осиё 20-вазирлар учрашувида асосий саммитга тайёргарлик ишлари кўриб чиқилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech