баннер
23 мар 2025
01:55

    Жорий йилнинг 9 ойида экология соҳасида қанча қонун бузилиш аниқланди?

    АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда экологик назорат рейдларида ҳамда браконьерликка қарши курашишда аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.

    Қайд этилишича, ўтган 9 ой мобайнида соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 34 275 нафар шахс аниқланди. 32 млрд. сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланиб, 16,3 млрд. сўм ундириб олинди. 1365 та ҳолат бўйича 15 млрд. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан тайёрланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди. 12 та ҳолат бўйича 1,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича иш қўзғатилди.

    Ҳуқуқбузарлардан 376 дона ҳайвон ва парранда, 1 900 кг балиқ, 49 637 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 1520 м³ ўтин, 45 та ов қурол ва 570 та аслаха ва бошқа инвентарлар олиб қўйилган. Инспекция томонидан 23 та идоравий хизмат текширувлари ўтказилиб, натижаси бўйича аниқланган камчиликлар ва ходимларга чора кўриш юзасидан тегишли таклифлар киритилди ва ижрога қаратилди.

    Жумладан, Бош прокуратура, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Омбудсман) тақдимномалари, фуқаролар мурожаатлари ҳамда бошқа асосларга мувофиқ Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар бошқармаларида хизмат текшируви ўтказилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech