Бу ҳақда республика жамоат ишлари вазири Роберто Луке Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“CЕNАCЕ (миллий оператор) дан биз олган тезкор хабарда айтилишича, электр узатиш линиясида носозлик юз берган, бу эса каскадли узилишга олиб келган, шунинг учун бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти йўқ.
Биз бор куч-ғайратимизни муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишга йўналтирамиз”, деб у ёзди ўзининг блогида.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шаҳар кўчаларида светофорлар ўчди, телефон алоқалари узилиб қолди, деб хабар беради report.az.