баннер
23 мар 2025
22:37

    Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти “Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

    Унга мувофиқ, таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

    Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

    Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

    Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бир — марталик беғараз тўлови;
    — халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари ва ҳомийлик маблағлари;
    — Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
    — қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

    — Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
    — таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
    — экспертлик, тадқиқотга оид ва бошқа хизматларни кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахслар хизмат ҳақи учун тўловларни амалга ошириш;
    — таҳлил ва тадқиқот йўналишида тузилган вақтинчалик лойиҳа гуруҳлари фаолиятини молиялаштириш;
    — ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
    — таҳлилчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
    — нашрлар, адабиётлар, маълумотлар базалари ва тадқиқотлар натижаларини тайёрлаш ва харид қилиш ҳамда уларга обуна бўлиш;
    — илмий-тадқиқот соҳасидаги конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ҳамда уларнинг ишида иштирок этиш харажатлариниш;

    Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа харажатларни қоплаш.

    Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech