Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инвестиция жамғармаси ташкил этилади

    Инвестициялар 13 январ 2023 950

    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар айни пайтда Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи устида фаол иш олиб боряпти.

    Жорий йил 10-11 январь кунлари Истанбул шаҳрида тегишли Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакили иштирок этди.

    Маълумот учун: Туркий инвестиция жамғармаси туркий давлатлар томонидан ташкил этилган биринчи ва асосий қўшма молия институтига айланади ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, жамғарма маблағлари эса қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

    Жамғарма фаолияти: тадбиркорликни рағбатлантириш, янги иш ўринлари яратиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби устувор йўналишларни ўз ичига олади.

    Учрашув якунлари бўйича ҳар бир иштирокчи давлатда ҳужжат лойиҳасини келишиш бўйича ички тартиб-қоидаларни қисқа муддатларда якунлаш бўйича келишувга эришилди ва режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида Битимни имзолашга келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш 2023 йилга мўлжалланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates