баннер
22 мар 2025
02:54

    Германияда “Зокир Абдусаттор болалари“ номли халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди

    Германияда оғир касалликка чалинган ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган халқаро хайрия жамғармаси ўз фаолиятини бошлади.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, мазкур хайрия ташкилоти мамлакатимиздаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг соғлиғини тиклаш ва реабилитациясини ташкил этиш мақсадида тузилган.

    Ушбу лойиҳа туризмга ихтисослашган “Uzbekistan-online” ва “Uzbekistan-Gallerie” онлайн нашрлар раҳбари, бавариялик Герхард Биркл ва Германиядаги бир гуруҳ ватандошлар ташаббуси билан “TEZPARCEL” логистик компанияси кўмагида ташкил этилди. Жамғарма Франкфурт-Майн шаҳрида яшаган ва хайрия ишлари билан танилган Зокир Абдусаттор хотирасига очилди.

    У ўзбек болалари учун қатор саховатли лойиҳаларни амалга оширган, мазкур хайрия жамғармаси эса унинг эзгу ишларини давом эттиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

    Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири юртимиздаги жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган, онкологик ва неврологик касалликларга чалинган болаларга замонавий тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Хусусан, ADHS, ADS, аутизм, ZPR ва онкологик касалликларга дучор бўлган болаларни даволашда Германиядаги етакчи мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.

    Жамғарма ўз олдига болаларни бепул текширувдан ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволаш, маҳаллий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар ҳамда диагностик аппаратлар билан таъминлаш, оғир касалликка чалинган болалар учун Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш имкониятларини яратиш каби мақсадларни қўйган.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech