“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти АҚШда нуфузли ҳисобланган стажировкани қўлга киритди

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти, АҚШнинг Аризона Университети (The University of Arizona) Иқтисодиёт ва халқаро бизнес йўналиши 2 босқич талабаси Сетора Латипова ўқишдан бўш пайтлари Management Information Systems йўналишида профессор ассистенти лавозимида ишламоқда ва жуда яхши тажрибаларга эга бўлиб бораётир.

    Иш фаолияти мобайнида Сетора Латиповага профессорлар томонидан кўплаб грантлар таклиф этилди ва натижада иккита муваффақиятли имкониятни қўлга киритди.

    Булардан бири дунёнинг биринчи рақамли спорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бренд ҳисобланган "Nike" компаниясининг Жаҳон миқёсида бошқариладиган штаб-квартирасида externship (иш фаолиятини яқиндан ўрганиш) вазифаси ҳисобланади.

    Ушбу имконият жуда ҳам рақобатли бўлиб, орасидан атиги тўрттагина талаба икки босқичга сараланиб олинган.

    Биринчи босқичда ҳужжатлар ва иншо талаб этилган. Бир неча минглаб номзодлар орасидан бор йўғи 4 нафари иккинчи босқичга тавсия этилиб, бу босқичда "Nike" компанияси вакиллари билан онлайн интервью бўлиб ўтди. Саралаб олинган 4 нафар номзоднинг орасидан фақатгина ҳамюртимиз муваффақиятли ўтиб, "Nike" компаниясининг Орегон штатида жойлашган штаб-квартирасида externship жараёнини бажаришга муваффақ бўлди. Ушбу жараён учун сарф этиладиган харажатлар коллеж томонидан тўлиқ молиялаштирилди.

    "Навбатдаги қўлга киритган муваффақиятимга ҳам биринчи босқични ўқиб юрган пайтимда эришганман. Имтиҳонлардан ўтган 11 нафар талабалар орасида профессор ва коллежимизнинг вакиллари билан бирга Spring Break (баҳорги 1 ҳафталик таътил) мобайнида Техас штатининг Даллас шаҳрида жойлашган турли хил ихтисосликларга асосланган топ компанияларда стажировка ўтадим.

    Ушбу стажировканинг катта қисми (авиабилетдан ташқари) коллежим томонидан молиялаштирилди. 1 ҳафта мобайнида “Big 4”, PvS, Ernst and Young, Golman Sachs, Toyota, AT&T, Texas Instruments, Amerisan Airlines, Srumbl sookiyes, Navigator SO2, Mersedez-Benz, Plano Esonomis Development каби йирик компанияларга бориб, ўзига хос бошқарув методлари, сўнги технологик ютуқлари, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишга сазовор бўлдим. Буларнинг бари келажакда Ватанимга қайтиб янги инновациялар қилишим учун кўплаб ғоялар берди" - дейди Сетора Латипова.

    Маълумот учун: Аризона университетининг Eller Sollege of Management бизнес мактаби соҳа бўйича Америка Қўшма Штатларида “ТОП 10” таликка киради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates