Турин клуби раҳбарияти ҳамюртимиз билан шахсий шартноманинг барча бандлари бўйича келишиб олган. Айни пайтда "Торино" "Рома" босслари билан трансфер масаласида музокара олиб боряпти.
Шомуродовнинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ "Торино" вакиллари Шомуродовнинг трансфери борасида "Рома" директори билан учрашганди.
Transfermarkt портали 27 ёшли футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда. Элдор жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди.