Электр энергияси экспорти жиҳатлари муҳокама этилди

    Энергетика 15 ноябр 2023 967

    Жорий йил 14 ноябрда Бокуга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон тегишли вазирларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш масалалари бўйича уч томонлама учрашувида иштирок этди.

    Учрашувда, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов, Озарбайжон Республикаси Энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов қатнашди.

    Суҳбат чоғида муқобил манбалардан ишлаб чиқарилган электр энергиясини минтақа давлатлари ҳудудлари орқали учинчи давлат истеъмолчиларига ўтказишни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Янги қувватлар ва иш ўринларини яратиш каби мультипликатив самарани назарда тутган ҳолда, лойиҳанинг амалга оширилиши кабель йўналиши бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги ва инфратузилмаларини ривожлантириш учун муҳимлиги қайд этилди.

    “Яшил” электр энергиясини узатиш лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш иқтисодиётимиз ва энергетика тизимларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, миллий энергетика тармоқларини ривожлантиришга замин яратади ва биз ушбу ташаббусни муваффақиятли амалга ошириш учун биргаликдаги ишларга ҳисса қўшишга тайёрмиз”, — деди инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов.

    Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистон вакиллари 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида қайта тикланадиган энергия улушини 40 фоизга етказиш доирасида юқори технологияли тармоқлар фаолиятини ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам танишдилар.

    Учрашувда лойиҳани амалга оширишнинг бир қатор муҳим жиҳатлари, жумладан, норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришнинг асосий шартлари, техник-иқтисодий самарадорлигининг концептуал параметрлари ҳам муҳокама этилди.

    Музокаралар якунлари бўйича лойиҳа доирасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга содиқлик билдирилди ҳамда келгусида идоралараро ҳамкорлик формати ишлаб чиқилиб, эришилган келишувларни муваффақиятли ҳаётга татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси шакллантирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates