Электрон ҳукумат рақамли архитектураси: моделдан то амалга оширишгача

    Тошкентда Эстониянинг етакчи IT экспертлари иштирокида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг АКТ мутахассислари ҳамда ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари учун “Эстониянинг электрон ҳукумат рақамли архитектураси – моделдан то амалга оширишгача” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: БМТ томонидан ҳар икки йилда эълон қилинадиган электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида Эстония ҳозирда кунда дунёда 3-ўринни эгаллаб турибди.

    Ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Эстония Электрон бошқарув академияси (eGA) ҳамкорлигида 2021 йилда имзоланган икки томонлама меморандум доирасида ташкил этилди.

    Томонлар давлат хизматчиларининг электрон ҳукумат платформаларини ҳамда аҳоли ва бизнес учун рақамли давлат хизматларини ривожлантириш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлашда бир-бири билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, эстониялик ҳамкорлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва рақамлаштириш соҳасидаги бошқа ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун эксперт ёрдами ҳамда ўз тажриба ва билимлари билан бўлишадилар.

    Ўқув семинари давомида иштирокчилар Эстониянинг рақамли трансформация ва электрон ҳукуматни жорий этиш тажрибаси билан танишдилар. Хусусан, эстониялик экспертлар X-Road маълумотлар алмашиш учун намунавий ечимдан фойдаланган ҳолда электрон ҳукумат архитектурасини яратиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, Шунингдек, унинг ишлаш тамойиллари, платформада бажариладиган операциялар тафсилотлари, фойдаланилган компонентлар ва протоколлар ҳақида гапириб беришди. X-Road тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиладиган моделлар ва функциялар кўриб чиқилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates