Электрон харидлар учун ҳам кешбэк тўлаш бошланди

    Рақамлаштириш 11 май 2022 1767

    Эндиликда тўлов ташкилоти, тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали), электрон тижорат платформалари – «marketpleys»-ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кешбек тўланади.

    Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Солиқ органлари ахборот тизимлари билан электрон тўловлар (Click, Payme, Oson, Apelsin, Paynet ва бошқалар) интеграциясининг ижобий натижаларига кўра харидлар электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилганда QR-кодли чек шаклланяпти.

    Агар истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, харид суммасининг 1 фоизи Soliq мобил иловасининг шахсий кабинетида автоматик тарзда акс эттирилади.

    Шунингдек, кешбэкни олиш учун электрон чекдаги QR кодни сканерлаш мумкин.

    Қўмитанинг эслатишича, автомобиллар, ҳаво ва темир йўл чипталарини харид қилиш, коммунал ва алоқа хизматлари учун тўловларни амалга оширишда кешбэк тўланмайди

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates