«Эмина Караманова» тахаллуси билан танилган блогерга жиноят иши қўзғатилди

    Хавфсизлик 4 март 2023 2098

    Мазкур жараёнлар фуқаро Л.М.нинг ОАВдаги блогерлик фаолиятига алоқадор эмас. У бюджет маблағларини талон-тарож қилганликда айбланмоқда.

    Аниқланишича, 1976 й.т. фуқаро, Л.Мирзаахмедовага тегишли «TEX KREDO» МЧЖга, Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган, хотира майдончасини замонавий шаҳарсозлик талаблари даражасида таъмирлаш учун, шартнома асосида, маҳаллий бюджет ҳисобидан, 329 млн 300 минг сўм миқдордаги пул маблағлари ажратиб берилган.

    Кейинчалик, мазкур шартнома ижроси юзасидан ўтказилган аудиторлик текширувида эса, пудратчи МЧЖ раҳбари, 47 ёшли Л.М. (ижтимоий тармоқларда Эмина Караманова тахаллуси билан танилган) ва бошқалар томонидан, аслида бажарилмаган 227 млн 135 минг сўмлик ишларни қўшиб ёзиш орқали расман бажарилган ишлар ҳисобига киритиб, кўп миқдорда бюджет маблағларини талон тарож қилганликлари аниқланган.

    Бошқа бир ҳолатда ҳам, ушбу МЧЖ мансабдорлари томонидан, халқ таълими бўлими тасарруфидаги, 7-сонли мактабнинг қўшимча хўжалик биносини қуриб бериш учун, шартнома асосида 157 млн сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали, ҳақиқатда бажарилмаган ишлар учун яна 13 млн 441 минг сўм пуллар талон тарож қилинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 3-қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш), 2 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда, пудратчи «TEX KREDO» МЖЧ раҳбари Л.Мирзаахмедова ҳимоячи билан таъминланган холда, жиноят ишига жалб этилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Шуни алоҳида қайт этиш жоизки, мазкур жараёнлар фуқаро Л.М.нинг ОАВдаги блогерлик фаолиятига алоқадор эмас.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates