“EMITT Istanbul 2023”: Ўзбекистон туризми тарғиботи учун катта платформага айланди

    Туркиянинг Истанбул шаҳрида “EMITT Istanbul 2023” 26-халқаро туризм ва саёҳат кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизга туристлар оқимини ошириш бўйича аҳамиятли келишувга эриша олди.

    Ўзбекистон делегацияси йирик TUYAP Fair & Congress Center kongress-кўргазма марказида мамлакатимиз миллий стендини намойиш этиб, бутун дунёдан келган қатор туризм компаниялари билан бевосита музокараларга киришди.

    Маданият ва туризм вазирлиги делегацияси кўргазма доирасида иштирок этган етакчи халқаро сайёҳлик компаниялари билан оммабоп йўналишларда энг яхши таклифлар устида тўхталиб, улар билан барча соҳа ва жабҳаларда туризмни ривожлантириш стратегияси ҳамда дастурлари бўйича тажриба ва фикр алмашилди.

    Кўргазма давомида делегациямиз вакилларининг Туркия ва бошқа мамлакатлардаги йирик сайёҳлик компания ҳамда ташкилотлари билан “Б2Б” форматида ишбилармонлик учрашувлари ўтказиб, 400 дан ортиқ келишувларга эришилди.

    Шунингдек, минглаб янги таклифлар борасида келажакда ҳамкорлик қилиш учун истиқболли лойиҳалар устида иш олиб бориш бўйича келишиб олинди. Жумладан, бир қатор мамлакатлардан юртимизнинг йирик шаҳарларига тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиш ва уларнинг сонини босқичма-босқич кўпайтириб боришга эътибор қаратилмоқда.

    Маълумот учун: EМIТТ ҳар йили Истанбулда ўтказиладиган Шарқий Ўртаер денгизидаги энг йирик халқаро туризм ва саёҳат кўргазмасидир. Дунёдаги энг йирик бешта сайёҳлик кўргазмасидан бири сифатида EМIТТ ҳар йили бутун дунё бўйлаб сайёҳлик компаниялари ва йўналишларидан янги ва қизиқарли саёҳат имкониятларини излаётган ўн минглаб соҳа мутахассислари ва сайёҳларни жалб этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates