Энди МИБ ходимлари ҳам “бодикамера” қўллашади

    Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб, қуйидагилар назарда тутилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан татбиқ этилаётган муҳим янгиликларга қисқача тўхталмоқчимиз:

    - суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатларининг айланмаси рақамлаштирилмоқда ва ижро ҳужжатлари ундирувчига электрон шаклда топширилади;

    - ижро ҳужжатлари QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда электрон рақамли имзо билан расмийлаштирилади;

    - юридик шахслар томонидан ижро ҳужжатлари ва ижро иши юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар уларнинг солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали олинади ва тақдим этилади.

    Бундан ташқари, фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад институти йўлга қўйилмоқда, яъни ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликлар бўйича пул маблағларини энг кам истеъмол харажатлари учун белгиланган маблағлар ҳисобидан ушлаб қолиш тақиқланади.

    Шунингдек, почта харажатлари учун мажбурий тўловларни ундириш жараёни соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.

    1 декабрдан эътиборан эса “Мажбуриятлар реестри” институти яратилади. Реестрни Мажбурий ижро бюроси юритади ва қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилади, ижро ишига оид барча чекловлар сақлаб қолинади. Сўнгра қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади.

    Кенг жамоатчилик, хусусан, журналист-блогерлар учун қизиқ ва аҳамиятли ўзгариш мавжуд. Давлат ижрочиларининг фаолиятига ноқонуний аралашувнинг олдини олиш, ижро самарадорлигини кўтариш мақсадида ходимлар мобиль видеокамералар (бодикамералар) билан таъминланиб, айни воситаларнинг Бюро дастурий таъминотларига интеграция қилиниши белгиланди.

    Юқорида санаб ўтилган қулайликлар нафақат хизмат чоғидаги очиқликни, шаффофликни таъминлайди, балки масъулиятимизни янада кучайтиришга, устимизда кўпроқ ишлашга, ҳар жиҳатдан билимли ва маданиятли бўлишга ундайди.

    Соҳибжон РАПИҚОВ,

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси масъул ходими

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates