Қайд этилишича, 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид Президент қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3 банди 4-хатбошисига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, "таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди".
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарори билан таълим кредитлари ажратиш тартибларига доир Низом тасдиқланган ва 3-бандида "супер контракт" учун таълим кредити ажратилмаслик белгиланган.