Ташриф аввалида вазир университетда ташкил этилган лабораториялар фаолияти билан танишди.
Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш учун сувтежамкор технологиялар асосида янги ем-хашак экинлари навлари устида ишлаш, яйловларда ўсимликларни турларини кўпайтириш борасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш, маҳаллаларда аҳоли хонадонларидаги чорва ҳайвонлари учун ветеринария хизматини кўрсатиш шоҳобчаларини ташкил этишни таъкидлади.
Шунингдек, Қ.Шарипов университетда йўлга қўйилган мегалойиҳа доирасида ташкил этилган, амалий дарсларни ўтишга мўлжалланган илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш инкубатори — виварий билан танишиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ҳамда тавсияларини берди.
Ташриф давомида вазир Қўнғиротбой Шарипов Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки ҳамда Ҳалқаро лойиҳалар доирасида ташкил этилган 12 та лабораториялар фаолияти билан танишиб, ўқув ва лаборатория дарсларида талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлашди.