Энди йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса жарима бекор қилинади

    Транспорт 17 июн 2025 1091

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Қайд этилишича, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси 3-қисм билан тўлдирилиб, унга мувофиқ, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги фото ва видео воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай, қарор устидан шикоят қилинганда эса 1 йилдан кечиктирмай қўлланиши мумкин бўлади. Яъни эндиликда камера ва радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қарор 1 ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланмайди.

    Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, айрим хорижий давлатларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жарима жазоларидан ташқари «оғзаки огоҳлантириш» ва «огоҳлантириш» жазоси борлиги, бунда биринчи марта кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни жаримага тортиш ўрнига, содир этган қилмишининг ижтимоий оқибатларини тушунтирган ҳолда огоҳлантириш амалиётда бундай қилмишлар содир этилишининг олдини олишда юқори натижаларга эришилаётганлиги кузатилмоқда.

    Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «маъмурий огоҳлантириш» жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Қонун лойиҳаси автомобиллардан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, соҳада фуқароларни қийнаб келаётган айрим муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates