Эндиликда номзод бир вақтнинг ўзида фақатгина 5 тагача лавозимга ариза юбора олади

    Жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимларни эгаллаш бўйича ўтказиладиган танлов тизимига ўзгартириш киритилади.

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 декабридан тест синови босқичида 56 ва ундан юқори балл тўплаган номзодларнинг натижалари 3 ой давомида тизимда сақланиб, бошқа вакант ўрин учун танловларда қатнашиб, малака талабига тўғри келган тақдирда, ушбу босқичдан автоматик ўтиши белгиланган эди. Мазкур тартиб орқали номзодларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилиб, тест синовига келувчиларнинг сони 4 бараварга қисқариши таҳлил қилинган эди.

    Маълум қилинишича, аксарият номзодлар 56 баллни қўлга киритиш учун бир нечта, ҳаттоки 40-50 тагача лавозимга ариза юбориб, бир кунда 5-10 маротабагача тест синовида қатнашмоқда. Бу эса — танлов тизимидаги адолат мезонларига зид ҳолат.

    Жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб махсус ваколатли орган томонидан танлов тизимига ўзгартириш киритилиб, эндиликда номзодлар вакант ўринни эгаллаш учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача лавозимга ариза йўллашлари мумкин бўлади.

    Бунда номзоднинг вакант лавозимга йўллаган аризаларидан бири асосли равишда ташкилот ёки номзоднинг ўзи томонидан рад этилган тақдирда, бошқа вакансия учун танловга ҳужжат юбориш имкониятига эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates