«Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» дастури совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 22 ноябр 2023 1129

    Бугун «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида ташкил этилган тантанали тадбирда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, масъуллари, давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Бугунги кунда давлат бошқаруви ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, бу борада илғор чет эл тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

    Маълумот учун: 2022 йил 11 апрелда Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш тўғрисида англашув меморандуми имзоланган.

    Унга мувофиқ, давлат бошқаруви ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш соҳасида БААнинг ривожланиш тажрибаси асосида «Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» дастури ишлаб чиқилди. Лойиҳа Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган бўлиб, мамлакатнинг миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.

    Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва БАА Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этиб, икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболлари ҳақида фикр билдиришди.

    Дастурда жорий йилнинг август ойида 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинация бўйича иштирок этди. Тақдим этилган анкеталарни Дастурга мувофиқ баҳолаш мақсадида БААдан 36 нафар малакали мутахассис-ассессор ҳам жалб қилинди. Улар вазирликларга чиқишди, Давлат бошқаруви академиясида интервьюлар ташкил этишди. Баҳолашда стратегик мақсадларни амалга ошириш, қадриятлар, ресурсларни яратиш имкониятлари инобатга олинди.

    Номзодлар «Институсионал номинациялар ғолиб ва совриндорлари» (Стратегик мақсадларни амалга оширишда, Функция, хизмат ва инновацияларни амалга оширишда, Ресурслардан самарали фойдаланишда, Энг яхши ташаббус энг яхши лойиҳа номинациялари) ҳамда «Индивидуал номинациялар ғолиб ва совриндорлари» (Намунали вазир ўринбосари, Намунали бошқарув ходими, Мурожаатлар билан ишлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича намунали ходим, Намунали ихтисослашган ходим, Намунали ҳудудий бошқарма ходими номинациялари) бўйича рағбатлантирилди.

    Ғолибларга ҳамкорларнинг Дилпом ва эсталик совғалари топширилди.

    «Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» дастури ғолиб ва совриндорлари

    И. ИНСТИТУСИОНАЛ НОМИНАЦИЯЛАР ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ

    И. НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИК

    1-ўрин — Адлия вазирлиги
    2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
    3-ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги

    ИИ. СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

    1-ўрин — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    2-ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги
    3-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    ИИИ. ФУНКЦИЯ, ХИЗМАТ ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

    1-ўрин — Адлия вазирлиги
    2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    3-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    ИВ. ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН МEХАНИЗМЛАР СОҲАСИДАГИ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИК

    1-ўрин — Адлия вазирлиги
    2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    3-ўрин — Маданият вазирлиги

    В. ЭНГ ЯХШИ ТАШАББУС

    1-ўрин — «ИТ парк» ташаббуси, «ИТ парк» дирекцияси
    2-ўрин — «Ёшлар технопарки» ташаббуси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
    3-ўрин — «АКИС-қишлоқ ҳўжалиги хизматлари» ташаббуси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    ВИ. ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲА

    1-ўрин — «Қишлоқ хўжалиги холдингларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш» лойиҳаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    2-ўрин — «Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш» лойиҳаси, Сув хўжалиги вазирлиги
    3-ўрин — «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси, Рақамли технологиялар вазирлиги

    ИИ. Индивидуал номинациялар ғолиб ва совриндорлари

    И. НАМУНАЛИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

    1-ўрин — Шерзод Рабиев, Адлия вазири ўринбосари
    2-ўрин — Илҳом Норкулов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
    3-ўрин — Аъзам Кадирҳоджаев, Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

    ИИ. НАМУНАЛИ БОШҚАРУВ ХОДИМИ

    1-ўрин — Жамшид Абдузухуров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими
    2-ўрин — Анвар Раупов, Энергетика вазирлиги ходими
    3-ўрин — Зарифжон Ашуров, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими

    ИИИ. МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА НАМУНАЛИ ХОДИМ

    1-ўрин — Жалолиддин Асамутдинов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими
    2-ўрин — Обиджон Мўминов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходими
    3-ўрин — Шахбозбек Хакимов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими

    ИВ. НАМУНАЛИ ИХТИСОСЛАШГАН ХОДИМ

    1-ўрин — Шеримбетов Халилулла, Экология, атроф-муҳитни моҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходими
    2-ўрин — Отабек Хақбердиев, Адлия вазирлиги ходими
    3-ўрин — Носир Шукуров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходими

    В. НАМУНАЛИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМА ХОДИМИ

    1-ўрин — Асрор Рустамов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходими
    2-ўрин — Ахтам Далиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ходими

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates