Давлат ишига кириш тартиби бўйича дўстим билан суҳбат

    Ижтимоий ҳаёт 1 декабр 2023 1189

    Ишга киришимга озгина ёрдам бера оласизми?

    Телеграм тармоғи орқали бир танишим ёзяпти:

    — Давлат ишига кирмоқчи эдим. Сиз шу соҳада ишлаётган экансиз. Ёрдам бера оласизми?

    Албатта.

    — АРГОС орқали ишга кириларканку ҳозир...

    — Ҳа, халқимиз тилида шундай фикр оммалашган. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги функционал вазифаси бўлганлиги учун фақат давлат фуқаролик хизматига киришда инсон омилини камайтириш, турли тўсиқларни бартараф этиш учун Давлат фуқаролик хизматлари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — ваcанcй.аргос.уз платформасини ишлаб чиққан. Ҳозир 69 та вазирлик ва идоралар ҳамда 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлари шу платформага уланган.

    — Хўп, нима қилишим кераклигини айтинг. Ҳамма бўш иш ўринларини шу порталдан кўрса бўладими?

    — Ҳа, қайси ташкилотда бўш иш ўрни борлигини бемалол билиб боришингиз мумкин. www.vacancy.argos.uz портали, қолаверса, https://t.me/vacancy_argos телеграм каналига иш берувчи ташкилотларнинг «кадровик»лари бўш иш ўринларини жойлаштириб боради. Мутахассислигингизга тўғри келадиган, ишга кирмоқчи бўлган ўзингизга мос ташкилотни топсангиз, электрон ариза қолдирасиз. Ҳозир бу жараён ҳам жуда осон бўлган. ид.эгов.уз орқали паспорт маълумотларингизни киритсангиз, битта тугма орқали ариза топширасиз. Ариза юбориш бўйича мана бу — https://vacancy.argos.uz/ йўриқнома сизга ёрдам беради. Ушбу ҳаволада ҳам www.vacancy.argos.uz/faqs сиз учун керакли қўшимча маълумотлар ҳам бор.

    — Бошқа йўл йўқми, танловсиз кириб бўлмайдими, ҳозирги билимим билан тестдан ўта олармиканман...

    — Тайинланадиган ва халқ вакиллари, яъни депутатлар томонидан тасдиқланадиган, уларга ҳисобот берадиган лавозимлардан ташқари ҳамма танлов орқали ишга киради. Биргина шу йилнинг ўзида 7 471 нафар малакали номзод давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинган. Танлов ғолибларининг 2 664 нафари 30 ёшгача бўлганлар,

    2 627 нафари аёллар, 1 211 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этган.

    — Тестлар қанақа...

    — Ҳозир ман сизга 1 декабрдан амал қиладиган тест синови ҳақида ёзаман. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тажрибали экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ танловлар жараёнида номзодларнинг билимини синовдан ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ягона «Давлат фуқаролик хизматчиси» тест саволлари тўплами ишлаб чиққан ҳозир. Тест саволлари тўплами миллий қонунчилик, давлат тили, ахборот коммуникация технологиялари, мантиқ, яъни ИҚ. Ҳозир Агентликнинг Бухородаги филиалига борсангиз, намунавий тестни ишлаб кўришингиз мумкин. Номзодлар учун шунақа имконият яратилган. Тест саволларидан намуналар https://vacancy.argos.uz/quest... манзилида, қолаверса, https://t.me/testargosuz ; бериб бориляпти.

    — Ўта олармиканман...

    — Тестлар қийин эмас. Давлат хизматчиси билиши керак бўлган минимум билим инобатга олган. Тест босқичи марказлашган ҳолда Агентлик филиалларидаги махсус жиҳозланган хоналарда бўлади ва жамоатчиликда жараённи онлайн кузатиш имкони бор. Яна бир яхши хабарни сизга айтаман. Танловларнинг тест синови босқичига ягона ўтиш балли белгиланди. Агар сиз 56 балл тўпланган тақдирингизда 3 ой мобайнида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этмайсиз. Суҳбат босқичи эса сизга қийинчилик туғдирмайди. Мутахассислигингиз бўйича билимингиз яхши. Соҳангиз бўйича Танлов комиссияси сиз билан суҳбатлашади. Саволингизни эса компьютерни ўзи танлаб беради. Бу тизим номзодларга тенглик яратиш учун ўйланган.

    Тушундим. Нега шу маълумотларни ҳамма билмайди.

    — Ташкилот расмий каналлари — https://t.me/argos_uz, https://t.me/vacancy_argos&nbs...; кузатиб борилса, бўлди. Ҳамма янгиликлар бериб борилади.

    — Ишга киришимга озгина ёрдам бера оласизми?

    — Дўстим, сизга шунча вақт ажратиб, беришим мумкин бўлган ёрдамни бердим. Иш қидириб юрмайсиз, таниш-билиш шарт эмас, ҳужжатингизни ҳам кўтариб юрмайсиз. Ниятингиз жиддий бўлса, озгина тайёрланинг, албатта ишга кирасиз.

    Гулчехра Ашурова,

    журналист

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates