Малайзия билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш йўналишида тажриба алмашилади

    Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти (ДХД) бош директори ўринбосари Аниси бин Иброҳим билан учрашув ўтказди.

    Малайзия томонига «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мақсадлари, республикада давлат хизмати фаолияти трансформацияси, кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Мулоқот давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида икки мамлакат ваколатли органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, муваффақиятли тажрибаларни ўрганиш, ўзаро ташрифлар ва қўшма илмий-амалий тадбирлар уюштириш масалаларида ҳамкорлик режалари муҳокама этилди.

    Учрашув натижасида республика вакиллари учун давлат хизматини такомиллаштириш ва инсон ресурсларини бошқариш мавзуларида Куала-Лумпурда қисқа муддатли малака ошириш дастурларини ташкил қилиш ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Малайзия Давлат хизмати департаменти ўртасида тегишли музокаралар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates