Республика қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг тегишли масъуллари ҳолатни ўрганиб чиқди, дея хабар беради Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.
Ушбу ҳолат ҳақиқатдан ҳам Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Билдирилишича, видеодаги ҳолат 2023 йил 15 сентябрь куни тасвирга олинган. Ўша куни Инспекция бошлиғи Б.Тошев туғилган куни сабаб ўз курсдошларига ушбу видеони юборган.
Инспекциянинг тегишли масъуллари Б.Тошевга бундай ҳатти-ҳаракатлар касб этикасига тўғри келмаслиги тушунтирилди.
Шу ўринда Б.Тошевнинг ушбу ҳаракати боис эгаллаб турган лавозимидан озод этилишини маълум қиламиз.