Эндиликда поездлар тўхтаб турганида ҳам вагон кондиционерлари ўчмайдиган бўлади

    Шу йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ компанияси бош директори Шарофиддин Қодиров вагонлардаги совитиш тизимлари муаммолари ва уларни бартараф этиш ишлари ҳақида гапирди.

    Қодиров тармоқда видеоси тарқалган, шоу-бизнес вакиллари бўлган вагонда совитиш тизими ишламаганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, муқобил энергияда ишлашга мослаштирилмаган 100 та вагон эксплуатациядан чиқарилади, чунки улар вокзалда турган вақтда электр энергияси билан таъминланмайди, фақат поезд юрганидан кейингина генератор ишлаб, ток беради.

    Ҳар йили икки ой давомида жуда иссиқ бўлади. Ҳароратнинг кескин ошиши натижасида “посадка” вақтида [кондиционер] ишламай туради, халқнинг эътирозлари тўғри. Поезд юргандан кейин ишлашни бошлайди.

    Биз 320 та йўловчи вагонини ишлатамиз. Бу – техника. Мана, артистларимиз чиқишди, бузилиб қолди, ишламаяпти деб. Техника, компрессорлар ҳам 40 градусдан кейин қизиб кетади. Чунки вагонларимиз 35 йил ишлаган, айримларида конструктив жиҳатдан кондиционер умуман кўрсатилмаган, ўрнатилмаган, 54 волтда юради. Ким ҳозир Хоразм йўналишида юрган бўлса, таркиб тубдан янгиланган, ҳаммасида кондиционер бор.

    Энди биз дизел поездлар яратяпмиз. Олдида дизел бўлади, сиз чиқсангиз, вокзалда турган пайтда ҳам ичида ҳарорат ушлаб турилади. Муқобил электр энергияси ишлаб чиқариб, таъминлаб турилади. Биз шу нарса бўйича ўзимиз курашяпмиз. Лекин бузилиб қолиш ҳолатлари, бу – техника. 320 та вагондан боринг 2-3 таси бузилиб қолиши ҳолати ҳам бўлиши мумкин, бу – техника. Биз ҳар доим чораларини кўриб турамиз”, – деди Қодиров.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates