Тошкентда темир йўл ходимини поезд босиб кетди

    Шу йилнинг 5 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида темир йўл ходими поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, Тошкент мутахассис темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига темир йўл ходимини поезд босиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган.

    Маълумотларга кўра, Темир йўлда кондуктор лавозимида ишловчи 1988 йилда туғилган эркак тепловозга юк вагонларини улаётган вақтда эҳтиётсизлиги оқибатида рельсга йиқилиб тушган ва ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган.

    Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез ёрдам чиқарилган. Лекин кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates