Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қўшимча қатновлар шу йилнинг 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Йўловчилар чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали харид қилишлари мумкин, — дейилади хабарда.