Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “САМАРҚАНД МАРАТҲОН 2024” халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 1, 2, 3, 4 ноябрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 10:20 — Тошкент 12:40
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 14:10 — Самарқанд 16:28