Бу ҳақда эндокринолог Екатерина Янг айтиб ўтди.
Унинг қўшимча қилишича, жигар иммуноглобулинлар, интерферон ва антикорлар синтези учун аминокислоталар ва оқсилларни етказиб бериш орқали организмга касалликлар ва инфекцияларга қарши туришга ёрдам беради.
Ушбу органга ортиқча юклама бермаслик учун шифокор баъзи озиқ-овқатларни кундалик рациондан чиқариб ташлашни тавсия қилди. Янгнинг сўзларига кўра, қайта ишланган овқатлар, хусусан, консервалар жигарга зарар этказади. Яллиғланиш жараёнларини қўзғатадиган спиртли ичимликлар ҳам зарарли. Бундан ташқари, мутахассис кофеин миқдорини назорат қилишни тавсия қилди, деб хабар беради mir24.tv.
“Эрталаб овқатдан 30 дақиқа ўтгач, бир-икки чашка қаҳва ичиш хавфсиз ҳисобланади. Бироқ, кофеинни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш вақт ўтиши билан саломатлик билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин”, деб тушунтирди Янг.
Шифорок ширинликлар ва тез тайёрланадиган таомларни истеъмол қилишда ҳам меъёрни унутмаслик кераклигини таъкидлади.