Энергетика соҳасида бир қатор йирик инвестиция битимлари имзоланди

    Энергетика 27 декабр 2023 916

    Жорий йил 27 декабрда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов энергетика соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бир қатор инвестиция битимларини имзолаш маросимида иштирок этди.

    Хусусан, қуйидагилар имзоланди:

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Masdar (БАА) ўртасида Ўзбекистон Республикасида қуввати 2 000 МВт бўлган шамол электр станцияси ва 1 150 МВт қувватга эга энергия сақлаш тизимларини қуриш бўйича инвестицион битимлар;

    “Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари” АЖ ва Gezhouba Group компанияси ўртасида энергия сақлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича келишув;

    Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ва Gezhouba Group компанияси ўртасида Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида энергия сақлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича инвестиция битими, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates