Учрашувлар давомида томонлар саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги ишлаб чиқариш ташаббусларини йўлга қўйиш бўйича аниқ қадамларни муҳокама қилдилар. Машинасозлик, металлургия, агросаноат мажмуи, энергетика, фармацевтика, экология, транспорт, молия ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф якунлари бўйича барча эълон қилинган ташаббуслар бўйича қўшма йўл харитасини тайёрлаш, шунингдек, жорий йил кузда Ўзбекистонда икки томонлама бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.








