Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди

    Энергетика 18 ноябр 2020 3488

    Вазирлар Маҳкамаси 11.11.2020 йилдаги “Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 711-сон қарорни қабул қилди.

    Ҳужжат Президентнинг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

    Қарор билан Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар) тасдиқланди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясига Қоидаларга риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилди.

    Ушбу Қоидалар энергетика ташкилотларининг электр станциялари ва кичик станцияларидаги технологик ускуналарни эксплуатация қилиш шароитлари инобатга олинган ҳолда уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган талабларни белгилайди.

    Ушбу Қоидаларнинг талаблари энергетика ташкилотлари, шунингдек, уларнинг асосий ва ёрдамчи цехлари ва иншоотларининг технологик ускуналарини эксплуатация қилувчи, таъмирловчи (реконструкция қилувчи), созловчи ва синовчи, созлаш, қурилиш-монтаж ва бошқа ташкилотларнинг барча бошқарув ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари, техник ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар таркибига кирувчи муҳандис-техник ходимлари, ишчи ва хизматчилари учун мажбурийдир.

    Қоидаларда ташкилотлар раҳбарлари:

    • барча муҳандис-техник ходимлар, хизматчилар ва ишчилар томонидан ушбу Қоидаларнинг ўрганилиши ва бажарилишини ташкил қилиши;
    • ёнғин-техник комиссияни ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналарини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиши;
    • объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлим ва бўлинмалари ҳамда уларга тегишли ёнғин-қутқарув қисмларини, шунингдек, идоравий ёнғиндан сақлаш хизматини тегишли хизмат, маиший ва ёрдамчи бинолар, керакли ёнғин ўчириш техникаси билан таъминлаши ва бошқаларни амалга ошириши шартлиги назарда тутилган.

    Шунингдек, Қоидаларда:

    • ходимларни тайёрлашни ташкил этишнинг асосий талаблари;
    • ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий ҳужжатлар;
    • технологик ускуналарни таъмирлашда ва реконструкция қилишда ёнғин хавфсизлиги;
    • технологик ускуналарни таъмирлашда ва реконструкция қилишда ёнғин хавфсизлиги;
    • пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги;
    • ёнғинни ўчириш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари;
    • ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракати;
    • ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғинни ўчириш воситалари ҳамда бошқалар баён қилинган.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

    Баҳодир Бухорий

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates