Энергетика вазирлиги Аджу университети билан кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилади

    Таълим 28 июн 2022 2831

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Корея Республикасининг Тошкент шаҳридаги Аджу университети ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар ва илгари сурадилар:

    Умумий манфаатга доир масалалар юзасидан маълумотлар, тажриба ва амалиёт алмашиш, вазирлик ва унинг тизим ташкилотларининг мутахассисларга бўлган талаби асосида Аджу университети билан келишилган ҳолда кадрларни тайёрлашни босқичма-босқич жорий этиш, университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича талабаларни 2-курсдан бошлаб вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида малакавий амалиётлари ўтказилишини ташкиллаштириш ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қиладилар;

    Вазирлик томонидан электротехника ва компьютер инжиниринги соҳаларининг истиқболда кадрлар тайёрлашга буюртмаларини шакллантириш, битирувчиларга қўйиладиган малакавий талабларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш учун ҳамкорликда илмий мақолалар тайёрлаш ва уларни нашр қилиш, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа турдаги тадбирларни ўтказадилар;

    Профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот салоҳияти ва фаолиятидан унумли фойдаланган ҳолда уларни ривожлантиришга кўмаклашилади;

    Амалий билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида таълим жараёнига вазирликнинг малакали мутахассислари жалб қилинади;

    Соҳадаги энг сўнги назарий билим ва ўзгаришлар билан ўртоқлашиш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари вазирликка жалб қилинади;

    Ҳамкорликни ривожлантириб бориш жараёнида иқтидорли ва ижтимоий-иқтисодий ёрдамга муҳтож талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates