Учрашувда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг хизмат кўрсатиш иқтисодиётини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама этилди.
Бундан ташқари, мавжуд ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда GE компаниясининг юқори малакали мутахассислари раҳбарлигида кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида кўриб чиқилган йўналишлар бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.